⛶Калом, Шанба, 2 Август 2025
Қадимги йўллар ҳақида сўранг, Яхши йўл қаерда эканлигини билиб олинг. Ўша йўлдан юринг, Шунда кўнглингиз таскин топади.
Таврот, Еремиё 6:16
Исо Масиҳ айтди:
Эй ҳолдан тойганлар, оғир юк остида қолганлар, ҳаммаларингиз Менинг олдимга келинглар! Мен сизларга ором бераман.
Инжил, Матто 11:28
15
Жирканч ишлари учун уяладиларми? Йўқ, уялмайдилар! Қизариш деган нарсани билмайдилар. Шунинг учун бошқалардай ҳалок бўладилар, Уларни жазолаб, хонавайрон қиламан”, деб айтмоқда Эгамиз. |
16
Эгамиз Ўз халқига шундай деб айтмоқда: “Чорраҳаларда туриб қаранг, Қадимги йўллар ҳақида сўранг, Яхши йўл қаерда эканлигини билиб олинг. Ўша йўлдан юринг, Шунда кўнглингиз таскин топади.” Аммо улар: “Йўқ, у йўлдан юрмаймиз”, дедилар. |
17 Эгамиз қўриқчиларни қўйиб, уларга: “Бурғунинг жанговар садоларига қулоқ солинглар”, деб тайинлади. Улар эса “Қулоқ солмаймиз”, деб айтдилар. |
27 Отам ҳамма нарсани Менинг ихтиёримга топширган. Ўғилни Отадан бошқа ҳеч ким билмайди. Отани ҳам Ўғилдан бошқа ва Ўғил аён қилишни истаган одамдан бошқа ҳеч ким билмайди. |
28 Эй ҳолдан тойганлар, оғир юк остида қолганлар, ҳаммаларингиз Менинг олдимга келинглар! Мен сизларга ором бераман. |
29 Менинг бўйинтуруғимни тақиб олинглар, Мендан ўрганинглар. Чунки Мен юмшоқ кўнгил ва камтаринман. Шунда сизларнинг жонларингиз ором топади. |
2025-05-31 | Wanted: Editors for Irish Gaelic, Romanian, Vietnamese |
2025-01-08 | eBooks for The Word 2025 |
2025-01-08 | The Word 2025 for Greek Available! |